Чеченистонда 8 йилдан бери қидирилаётган жангари йўқ қилинди
Чеченистонда 2012 йилдан бери қидирилаётган жангари йўқ қилинди.
«Бугун Ачхой-Мартан туманида ўтказилган махсус аксилтеррор операцияси давомида ноқонуний қуролли гуруҳ иштирокчиси Казбек Байдулаев йўқ қилинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сафида йўқотишлар йўқ», — деб ёзди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз телеграм-каналида.
Қодировга кўра, 32 ёшли Казбек Байдулаев ёлғиз, ҳея қандай шериклари бўлмаган.
«Агарда кимда-ким қонунни бузиш ва террор йўлини танлашни ўйласа, олдиндан битта йўлга чипта олиб қўйсин: ё панжара ортига ёки нариги дунёга», — дея хулоса ясаган Рамзан Қодиров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter