Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чақмоқ чўпон ва элликдан ошиқ қўйни нобуд қилди

Чақмоқ чўпон ва элликдан ошиқ қўйни нобуд қилди

Доғистон қишлоғида яшовчи чўпон чақмоқ уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ҳудуд ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Воқеа Нўғай туманида, Шумли-Олик қишлоғи яқинида содир бўлган. Чўпон қўйларни боқаётган эди, у чорва яқинида бўлганда тўсатдан чақмоқ урди. Натижада чўпон воқеа жойида вафот этган.

«Бахтсиз ҳодиса натижасида 50 дан ортиқ қўй ҳам нобуд бўлди», - дея маълум қилди ички ишлар бўлими.

Kp.ru нашрининг ёзишича, воқеа содир бўлган вақтда 37 ёшли чўпон телефонда гаплашаётган бўлган.

«Чўпоннинг қизи мўъжизавий тарзда омон қолди. У, эҳтимол, чақмоқ таъсир ўтказадиган жойдан узоқда бўлган», дейилади хабарда. 

Шунингдек, чақмоқ урган ердаги катта чуқурлик ҳам аниқланган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг