Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чак-чак, қуштили энг зарарли ширинлик ҳисобланадими?

Чак-чак, қуштили энг зарарли ширинлик ҳисобланадими?

Фото: «Malikavrn.ru»

Мутахассис «Энг зарарли ширинлик қайси?» деган саволга жавоб берди.

— Умумий формулага таяниш мумкин: таркиби қанча мураккаб бўлса, шунча зарарли, — дейди шифокор-диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Людмила Зотова.

«АИФ»нинг ёзишича, ёғда қовурилган ширинликлар энг зарарлиси ҳисобланади (пончик, чак-чак, қуштили). Чунки кўп миқдорда шакар ва трансёғлар қоришиб кетади. Иккинчи ўринда — дрожжали хамирдан тайёрланган десертлар. Учинчи ўринда — шоколадли батончиклар, кремли тортлар. Микробиология нуқтаи назаридан оқсилли (хом ёки яхши пишмаган тухум оқи) ва сутли десертларнинг бари хавфли. Ҳар томонлама энг безарар ширинликлар — мармелад, пастила, зефир (кимёвий моддалардан эмас, агар-агардан тайёрлангани) ва қора шоколад. Умуман олганда, моноширинлик (шоколадли плитка, мураббо, асал) мураккаб таркибли десертлардан кўра яхшироқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг