Бюджет пули энг кўп талон-торож қилинган вилоятлар аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида хабар берилганди. Унга кўра, бюджет пули энг кўп талон-торож қилинган вазирликлар рўйхати тақдим қилинганди.
Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида эса жами 175,3 млрд.сўм миқдорида, жумладан Қашқадарё (26,1 млрд.сўм), Андижон (19,8 млрд.сўм), Сурхондарё (16,5 млрд.сўм), Фарғона (14,4 млрд.сўм), Тошкент (13,2 млрд.сўм), Жиззах (13 млрд.сўм), Самарқанд (13 млрд.сўм), Сирдарё (12,9 млрд.сўм), Наманган (12 млрд.сўм), Хоразм (6 млрд.сўм), Бухоро (3,6 млрд.сўм), Навоий (2,4 млрд.сўм) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (13,8 млрд.сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (8,1 млрд.сўм) қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.
2020 йилда бюджет муассасаларида ўтказилган назорат тадбирларида 54,5 млрд.сўм миқдорида нақд пул маблағларини ўзлаштириш (банкдан олинган нақд пулни ташкилот ғазнасига кирим қилинмаслиги, ишламаган шахсларга иш ҳақи ҳисобланиб, тўланиши ва бошқалар) ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу қонун бузилиши ҳолатлари ўтган йил (2019 йилда – 7,2 млрд.сўм)га нисбатан 7,5 мартага кўпайган.
Бюджет қонунчилигини бузганлиги учун бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 48 нафар раҳбар ва бошқа мансабдор шахсларига ўрнатилган тартибда жарималар қўлланилган.
Шунингдек, 3 033 та назорат тадбирларида аниқланган 239,5 млрд.сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари қонуний чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter