Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бюджет очиқлиги жараёнини бузишда жавобгарлик белгиланди

Бюджет очиқлиги жараёнини бузишда жавобгарлик белгиланди

«Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан 4 та қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди. Мазкур тартиб 2021 йил 1 апрелдан кучга киради.

Шунингдек, Бюджет кодекси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Шу жумладан, Бюджет кодексига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга оид норма киритилди.

Унга кўра, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтармаслик шарти билан ҳудудий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.

Бундан ташқари, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби белгиланди.

Бюджет маблағралири тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25 санасига қадар ўз сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим:

● ўзига тегишли бюджет ташкилотлари кесимида бюджет маблағлари тақсимоти;
● даврий молиявий ҳисоботлар;
● капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг