Буюк Британия россиялик 386 депутатга қарши санкциялар киритди
Буюк Британия Россия думасининг 386 нафар депутатига қарши санкциялар жорий қилди. Улар Донецк халқ республикаси (ДХР) ва Луганск халқ республикаси (ЛХР) мустақиллигини тан олиш учун овоз беришган.
Санкциялар остида қолган депутатларга Буюк Британияга кириш тақиқланади ва уларнинг мамлакатдаги активлари музлатилади.
Лондон аввалроқ бир гуруҳ россиялик йирик ишбилармонларга қарши санкциялар жорий этганди.
Украинада уруш бошланганидан бери Буюк Британия 500 га яқин россияликларга нисбатан санкциялар киритган. Жумладан, Россия президенти Владимир Путин, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар ҳам чекловларга дучор бўлганлар қаторига қўшилишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter