Елизавета II: Бугун Буюк Британия қироличаси 95 ёшини нишонлади (фото)
Буюк Британия қироличаси Елизавета II 95 ёшга тўлгани 12 июнь куни расман байрам қилинди. Монархнинг таваллуд куни анъанавий тарзда июнь ойининг иккинчи шанбасида нишонланади. Барча байрам тадбирлари ижтимоий масофа сақланган ҳолда ўтказилган.
Расмий маросим коронавирус сабабли қиролича ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери яшаб келаётган Виндзор қасридаги параддан бошланди. Маросимда қироличага унинг амакиваччаси — Кент герцоги, шаҳзода Эдвард ҳамроҳлик қилган.
2022 йилнинг 2 июнида қиролича Елизавета II туғилган кунига қўшиб, тахтга ўтирганининг 70 йиллик юбилейини ҳам нишонлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter