Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородаги ҳодиса бўйича мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бухородаги ҳодиса бўйича мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бухорода автобус ҳамда юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳодиса оқибатида икки ўқувчи ҳалок бўлган. 

Ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти ички ишлар тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дарҳол терговга киришилган.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда айрим мансабдор шахслар мактаб болаларини автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилиш ишларини ташкил қилишда қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Xabar.uz манбасига кўра, бугун 19 март куни иккинчи ўқувчи ушбу ЙТҲ оқибатида вафот этган. Яна бир ўқувчининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг