Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородаги футбол муштлашувга айланиб кетди. ИИБ маълумоти

Бухородаги футбол муштлашувга айланиб кетди. ИИБ маълумоти

Тармоқда Бухорода ташкил этилган футбол ўйини муштлашувга айланиб кетгани видеоси тарқалди. 

Мазкур видеолавҳа Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.

Жорий йилнинг 5 феврал куни тахминан соат 16:00 ларда Жондор тумани,  «Мохон» қишлоғида жойлашган стадионда  «Тобагар» ва  «Чандир» қишлоқлари фуқаролари ўзаро футбол ўйини ўйнаганликлари аниқланди.

Футбол ўйинининг ташкил қилиниши, ўйин давомида содир бўлган жанжал ва бу жараёнда бирор бир фуқаронинг тан жароҳати олганлиги тўғрисида ИИБга мурожаат келиб тушмаган.

Ҳолатга ва ушбу фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ҳамда уларнинг ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Жондор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг