Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода яна болалар «манёвр»и: уч нафар ўқувчи оғир жароҳат олди

Бухорода яна болалар «манёвр»и: уч нафар ўқувчи оғир жароҳат олди

Яқинда Бухорода хавфли «манёвр» уюштирган ака-укалар ҳақида хабар берилган эди. Воқеа узоққа чўзилмай, Бухоро шаҳридаги бошқа мактаб ўқувчилари томонидан ҳам худди шундай «манёвр» уюштирилган.

Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи капитан Улуғбек Шукурлаевнинг «Хabar.uz»га маълум қилишича, кейинги «манёвр»ни Бухоро шаҳридаги 35-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси уюштирган.

Ота-онасининг уй юмушлари билан бандлигидан фойдаланган Бухоро шаҳридаги 35-умумий ўрта таълим мактабинин 11-синф ўқувчиси, вояга етмаган ва автомашина бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳеч бир ҳужжати бўлмаган ҳолда ўз отасига тегишли бўлган «Матиз» русумли автомашинани бошқариб чиққан Ж.М. хавфли манёврларни амалга оширган. Шунингдек, йўлда ўз мактабдошлари бўлган икки нафар 10-синф ўқувчиларини ҳам сайрга олиб чиққан. Оқибатда ўқиндан ўт чиқиб, Ж.М. Бухоро тумани, Роботи поён МФЙ ҳудуди йўлидан ўтувчи 80В-001 автомобиль йўлининг 10-километрида рул бошқарувини йўқотган. Автомшина ағдарилиб кетган. Ҳайдовчи ва автомашина салонида бўлган икки нафар йўловчилар ҳам турли даражадаги оғир ва жиддий тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.

«Биз ҳамиша рул бошқарувида бўлган вояга етмаган болаларнинг хатти-ҳаракатларига ота-оналарнинг бош сабабчи қилиб кўрсатамиз. Бу бор ҳақиқат. Чунки, аввало, боласига автомашина бошқаришни бегоналар эмас, ўз ота-оанси ўргатади. Автомашина калитини ҳам ўз қўллари билан топширишади. Юқоридаги ҳолатга кўра, шу вақтга қадар машина калитини ўғлининг қўлига бериб қўйган ота мактаб маъмурияти томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилган экан»,- дейди Улуғбек Шукурлаев.

Авария оқибатида автомашинага жиддий зарар етган ва жарима майдонига жойлаштирилган. Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ҳамда вояга етмаган болага рул бошқарувини бергани учун уларнинг ота-оналари тегишли тартибда жазога тортилиши аниқ. Ачинарлиси, транпорт воситаси салонида бўлган бошқа икки йигитнинг ҳам соғлигига жиддий зиён етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг