Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорога Хитойдан 1,2 млн. долларга автобуслар олиб келинди (фото)

Бухорога Хитойдан 1,2 млн. долларга автобуслар олиб келинди (фото)

Бухорога  1 миллион 280 минг доллар эвазига 20 дона автобус келтирилди, дея маълум қилмоқда «Xabar.uz» мухбири.

Таъкидланишича, Бухоро шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида бу гал «Progress mega trans» масъулияти чекланган жамияти томонидан Хитойнинг «Zhang Tong» компаниясида ишлаб чиқарилган замонавий автобуслар келтирилган. 20 дона автобус 1 миллион 280 минг доллар эвазига харид қилинган.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги масъулининг билдиришича, ушбу автобуслар 30 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, автобус салони тўлиқ кузатув камералари билан таъминланган. Йил давомида сифатли хизмат кўрсатиш учун иситиш ва совутиш тизимлари мавжуд.

«Имконияти чекланган фуқароларнинг чиқиб тушиши учун ҳам зарур шароитлар етарли.  Ойналари қуёш нуридан асровчи плёнкалар билан тўсилган.  Шунингдек, автобус ичидаги йўловчилар сонини аниқлаш тизими йўлга қўйилган. Демак, автобус ҳайдовчисининг сиғимдан ортиқ йўловчи олишга ҳақи йўқ. Юқори даражадаги қулайликларга эга бўлган бу автобуслар жорий йилнинг 5 декабрь кунидан бошлаб, Бухоро шаҳри йўналишларида йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатишни бошлайди. Келгуси йилнинг июль ойига қадар яна 80 дона шундай шундай автобуслардан Бухоронинг бошқа туман, шаҳарларига ҳам олиб кириш чоралари кўрилмоқда»,— деди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраев.

Бухоро шаҳрига бундан 4 йил илгари 4 миллион доллар эвазига Хитойдан 65 та автобус келтирилган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг