Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода мактабни «томошагоҳ»га айлантирганлар ишдан бўшатилди

Бухорода мактабни «томошагоҳ»га айлантирганлар ишдан бўшатилди

Видеодан кадр.

Бухоро шаҳридаги 34-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган ҳолат юзасидан «Xabar.uz»да мактаб ўқувчиларини урган шахсга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабарда воқеа содир бўлган чоғда мактаб қоровулидан тортиб, синф раҳбарию масъулларигача «томошабин» бўлиб туришгани, директор билан ҳам боғланишнинг имкони бўлмагани ҳақида сўз борган.

Шунингдек, хабар тайёрланиши давомида Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ирода Орипова мактабнинг бефарқ масъулларига ҳам чора кўрилиши белгиланаётганини таъкидлаган.

Ирода Орипованинг «Xabar.uz»га билдиришича, бегона шахснинг мактабга бемалол киришига йўл қўйган мактаб қоровули Ш.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ўз хизмат вазифасига нисбатан масъулиятсизлик билан ёндашган ҳамда юзага келган ҳолатни назоратсиз қолдирган мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам бекор қилинган. Ва шу хусусда Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг расмий муносабати эълон қилинди.

«Синф раҳбари ва мактаб директорининг тегишли ўринбосарлари фаолиятини ўрганиш мақсадида айни пайтда хизмат текшируви амалга оширилмоқда. Текширув натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз»,-дейилади расмий муносабатда. 

 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг