Бухорода «Китобхон шаҳар» ташкил этилди

Бухоро шаҳридаги болалар майдончасида «Китобхон шаҳар» ташкил этилди. У ерда мингдан ортиқ бадиий, тарихий, илмий ҳамда эртак китоблар мавжуд.
Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Бухоро вилояти бизнес консултанти У. Казимова ҳамда кўнгиллилар жамоаси ҳам ушбу шаҳарчага ташриф буюрди. Бу ердан бир китобни 3 кунгача олиш мумкин. Биз бу имкониятдан жуда хурсанд бўлдик.
Ҳар доим бўш вақтимизда ушбу масканга саёҳат қилишни юракка тугиб қўйдик.
Умида Казимова
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter