Бухорода бозор ёнди. Расмий ахборот
Бухоро шаҳрида марказий деҳқон бозорида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси томонидан расмий маълумот берилди.
2019 йил 5 июль куни соат 06 дан 00 дақиқа ўтканда Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчасидаги марказий деҳқон бозори ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Бухоро вилояти ЁХБ Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига хабар келиб тушган.
Хабар асосида биринчи бўлинмалар соат 06:05 да воқеа жойига етиб борганида савдо дўконларининг том қисмидан қуюқ тутун алараш аланга чиқиб ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06-12да қуршаб олиниб, 07-00да батамом ўчирилган. Ёнғинга жами 4 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари жалб этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида тадбиркорларга тегишли бўлган савдо дўконларининг 60 кв.метр майдонида том қурилиш конструкциялари ва ичида бўлган савдо маҳсулотлари қисман ёниб зарарланган. Амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида савдо дўконларининг 560 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби электр симларида юзага келган қисқа туташув натижасида деб, гумон қилинди.
Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter