Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода аёл ҳайдовчи ўзи билан жанжаллашган аёлни машинада босиб кетди (видео)

Бухорода аёл ҳайдовчи ўзи билан жанжаллашган аёлни машинада босиб кетди (видео)

Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда автомобиль йўлида ўзаро жанжаллашган аёллардан бири Spark автомашинасида бошқа бир аёлни босиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолатга бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, видеолавҳа Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилган ва ушбу ҳолат 21 февраль куни соат 13:50 да Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани «Хўжалар» маҳалласида жойлашган Пойкент савдо мажмуаси олдида содир бўлгани аниқланган.

«Ш. исмли аёл бошқарувида бўлган Spark автомашинаси билан С.К. исмли аёлни уриб юбориб, унга тан жароҳати етказган. Ҳолат тегишли тартибда туман Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмида қайд этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят Ички ишлар бошқармаси ва туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг