Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода 22 та дарахт кесган шахслар 171 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди

Бухорода 22 та дарахт кесган шахслар 171 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди

Бухоро вилояти,  Қоракўл туманида 22 туп манзарали дарахтларни кесиб ташлаган 3 нафар фуқаро табиатга етказган зарари учун  171  миллиондан ортиқ жарима олди.

Тумандаги «Хўжалар» МФЙ ҳудудида мавжуд дарахтларнинг кесилиши аҳолини ташвишга солган. Одамлар ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат билан чиқишга мажбур бўлишган.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Қоракўл туман ИИБ бўлими билан ҳамкорликда тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш ишлари давомида Қоракўл тумани «Хўжалар»  МФЙ ҳудудидаги 22 туп ҳар хил ўлчамдаги манзарали дарахтлар  3 нафар фуқаро томонидан кесиб ташланганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузарликни содир этган фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шмкастлантириш, йўқ қилишёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Билдирилишича, табиатга етказилган ушбу зарарни келтириб чиқарган уч фуқародан 146 миллион 200 минг сўм ҳамда 25 миллион 500 минг сўм жарима унидирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг