Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бутун республика «қизил ҳудуд»га айлантирилди — ИИВ вакили

Бутун республика «қизил ҳудуд»га айлантирилди — ИИВ вакили

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Айни дақиқаларда АОКАда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборот юзасидан матбуот анжумани ўтказилаётгани хабар қилинганди.

Унда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов бутун республика «қизил ҳудуд»га айлантирилганини маълум қилди.

— Республика миқёсида автотранспортларнинг ҳаракати чекланади. Ҳозирги вақтда аниқ тартиб ишлаб чиқилмоқда ва эртага кун давомида батафсил хабар берамиз.

Ҳудудлараро транспортлар ҳаракати тақиқланади. Жумладан, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириш ҳам. Энди Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб чиқишига ҳам рухсат берилмайди. Республиканинг барча ҳудудлар «қизил ҳудуд»га айлантирилди, — деди Шоҳрух Ғиёсов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг