Бутун Эквадорда чироқ ўчиб қолди
Авария туфайли бутун Эквадор электрсиз қолди. Бу ҳақда транспорт ва жамоат ишлари вазири Роберто Луке X ижтимоий тармоғи орқали хабар берди.
«Биз CENACE (миллий оператор)дан зудлик билан олган ҳисоботга кўра, юқори волтли электр узатиш линияларидаги узилиш оқибатида каскадли ўчишлар содир бўлган. Шу боис мамлакат бўйлаб электр таъминоти бутунлай тўхтаган», — деб ёзди вазир.
Вазир қўшимча қилишича, маҳаллий вақт билан соат 18:41 да Эквадорда электр таъминоти 95 фоиз тикланган.
Хориж матбуоти ёзишича, электр узилиши мамлакатнинг йирик шаҳарлари йўлларида тартибни издан чиқарган. Бундан ташқари, интернет ишида жиддий муаммолар кузатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter