Бурчмуллада ДХМ филиали очилди
Бурчмулла қишлоғи Чорвоқ сув омборининг жанубий-шарқида, Писком ва Кўксув тизмаларининг энг чекка ғарбий тармоқлари этакларида жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан 900-1000 метр баландликда жойлашган. Атрофидаги Яккатут, Янгиқўрғон каби қишлоқларда 8 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Тоғ-ён бағрида жойлашган мазкур аҳоли яшаш манзиллари туман марказидан 60-70 чақирим олисда жойлашган. Бу ерлик аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланишлари учун марказга бориб келишларига бир кун вақти кетарди. Қанча ёшу кекса оввораю сарсон эди. Эндиликда, ушбу ҳудуд аҳолиси ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб туман марказига боришига эҳтиёжи қолмади.
Бурчмулла қишлоғидаги маҳалла фуқаролар йиғини биносида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Бўстонлиқ тумани Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунгача Тошкент вилоятининг олис ҳудудларида 5 та туман давлат хизматлари марказларининг филиаллари фаолият юритаётган бўлса, янги очилган Бурчмулла филиали билан уларнинг сони 6 тага етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter