Бурак Ўзчивит жарима билан қутулиб қолди
«Муҳташам юз йил» фильмида бош ролни ижро этган актёрга ўзининг такаббурлиги қимматга тушадиган кўринади.
Бурак Ўзчивит — машҳур турк актёрининг доимий равишда жанжалларга ўралашиши натижасида обрўсига жиддий путур етмоқда. Шундай ҳолатларнинг бирида иш судгача етиб борган.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида навбатдаги сериални суратга олишда иштирок этган бир неча ижодкорлар санъаткор устидан судга мурожаат қилишган.
Жабрланганларнинг сўзларига кўра, актёр ўзини тажовузкор тутган, одобсизларча уларни ҳақорат қилган ва зўравонлик билан таҳдид қилган.
Актёр тўрт йилга қамалиши мумкин эди, бироқ суд прокурорнинг талабини рад этди.
Ўзчивит жарима билан қутулишга муваффақ бўлди, деб ёзади Milliyet нашри.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкентда ҳам Бурак Ўзчивит билан боғлиқ нохуш ҳодисалар содир бўлганди. Ҳатто бу учун турк амалдори ўзбекистонликлардан узр сўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter