Буқалар тез чопадиган бўлиб кетяпти...(видео)
«Euronews» Қизил хоч ташкилотига асосланиб хабар тарқатишича, Испаниянинг Памплона шаҳрида ўтказилган Сан-Фермин фестивалининг сўнгги куни саккиз нафар югурувчи шифохонага келтирилган.
Анъанавий оппоқ либосларга бурканган, бўйинларига қизил рўмол танғиб олган минглаб кишилар июль ойининг 7—14 июль саналарида, ҳар тонгги соат 7 дан бошлаб ўрта асрлар шаҳрининг тор кўчаларида буқаларнинг олдига тушиб югуриш мусобақаларида қатнашиш учун жам бўлишади. Фестиваль учун махсус боқилган буқалар қарийб 900 метргача югуриб боради. Ўша куни кечки корридада бу жониворлар ўлдирилади.
Сўнгги 50 йилдан бери мусобақаларни қолдирмай қатнашиб келаётган бир америкалик айтиб қолди: ҳозирги буқалар анча тез чопмоқда. Унинг қўшимча қилишича, 60 ва 70-йилларда бу жониворлар 900 метрлик масофани тўрт дақиқада ортда қолдирган, ҳозир эса икки ярим дақиқа ҳам кифоя...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter