Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Булар санъаткорми ё масхарабозми?

Булар санъаткорми ё масхарабозми?

Фото: «TryToGuide.me»

Тўйлар ҳақида турли-туман фикрлар, тортишувлар бўлаётир. Нима қилсаям камхарж ва дабдабасиз тўй-маросимлар ўтказиш борасида минг хил фикрлар билдирилаётган бир пайтда санъаткорларга ҳам нимадир дегимиз келди.

Маълумки, Тошкент шаҳрида ўтадиган кўп тўйларда камида 4 та қўшиқчи келади. Албатта, ҳаммаси неча пулга келишини қизиқиб сўрамайсиз, аммо бир қизиқиб сўрасангиз камида икки қоғоз (200 доллар) дейишади. Каттароқ артист келса 1500-2000 доллардан кўп олиши оддий ҳол бўлиб қолди. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: улар қўшиқларни жонли ижро этаяптими?

Тўйларда айтилаётган қўшиқларнинг жонли ижроси ҳақида ўтказган сўровимизда 85 фоиз одам қўшиқлар фонограмма орқали ижро этилишини таъкидлади. Мана сизга масхарабозлик!.. Фонограмма қўйилишини-ку аксар одамлар жуда яхши билиб қолган, аммо шунчаки оғзини қимирлатиб туришга ҳурматли санъаткорларимизнинг виждони қийналмасмикан, шунисига ўйланаман. Албатта, тўйми ёки байрамми — жонли ижро этадиган санъаткорларимиз бор, лекин жуда кам.

Баъзи хонандаларнинг миясида чириб кетган бир фикр бор: қўшиқ ўзингники бўлса фонограммада ижро этса бўлади. Жонли ижросини телевизор ёки радио, ўзи чиқарган дисклардагидек айта олмаса унинг нимаси хонанда? Ахир тўй эгаси қўшиқларни жонли ижрода эшитамиз деб чақирмайдими?

Абдуқодир Мўминов,
журналист

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг