Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилиялик таниқли қўшиқчи саҳнада жон берди (видео)

Бразилиялик таниқли қўшиқчи саҳнада жон берди (видео)

Бразилиялик қўшиқчи Педро Энрике оиласида фожиа юз берди. 30 ёшли қўшиқчи ижро вақтида саҳнада вафот этди. У юрак хуружига учраган.

Фожиадан сал олдин Педро саҳнада ҳазил қилади. Шундай бўлдики, унинг сўзлари маълум даражада башоратли бўлиб чиқди. «Чарчадим, чарчадим... Шу учун мен шон-шуҳратни хоҳлайманми? Мен чарчадим», - дейди у.

Педро саҳнага йиқилганидан сўнг, мухлислари унга ёрдамга шошилишган ва қўшиқчи дарҳол шифохонага етказилган. Аммо, тиббиёт ходимлари унинг юрак хуружидан вафот этганини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг