Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Букмекерлар Жорж Мартинни Нобелга даъвогарлар рўйхатига киритишди

Букмекерлар Жорж Мартинни Нобелга даъвогарлар рўйхатига киритишди

Фото: Birdie Thompson/AdMedia

2019 йили адабиёт йўналишида Нобелни ким олади? Кейинчалик «Тахтлар ўйини» сериалига асос қилиб олинган «Муз ва Гулхан қўшиғи» эпопеяси муаллифи Жорж Мартиннинг бу борадаги имкониятларини букмекерлар юқори баҳолашмоқда.

Аммо Мартин ҳатто Нобель қўмитаси рўйхатига киритилмаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки «USA Today» ёзишича, Швеция академияси экспертлари ўта махфий ишлашмоқда.

Сал аввалроқ «Nicer Odds» букмекерлик сайти адабиёт йўналишида Нобелга даъвогарлар рўйхатини чиқарганди. Унда асосий номзодлар сифатида икки канадалик — шоира Анн Карсон ва «Хизматкорнинг эсдаликлари»ни ёзган Маргарет Этвуд ҳамда гваделупалик Мариз Конде кўрсатилганди.

Бундан ташқари, рўйхатнинг давомида Людмила Улицкая, Харуки Мураками ва Милан Кундера номлари келтирилган.

Нима бўлганда ҳам оз қолди, ғолибнинг номи эртага, 10 октябрь куни эълон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг