Бугунги илк хушхабар Андижондан бўлди
Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясидан буткул соғайган 4 нафар бемор билан бугунги хушхабарларимизни бошлаймиз, деб хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.
Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Улардан 1 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.
Шундай қилиб, Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан тўлиқ тузалиб чиққанлар 51нафарга етди. Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 454 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter