Бугундан Президент мактабларига ҳужжатлар қабули бошланди
Жорий йилнинг 1-22 июнь кунлари Тошкент, Наманган, Нукус ва Хивадаги Президент мактабларида ҳужжатларни қабул жараёни бўлиб ўтади.
Президент мактабларига қабул қилиш тартиби
Президент мактабларининг чекланган миқдорда ташкил этилиши мазкур муассасаларни бошқаришнинг бутунлай янги моделини синовдан ўтказиш билан боғлиқдир. Ушбу синов муваффақиятли ўтгач, хулосалар жамланган ҳолда 2020-2021 йилларда Президент мактаблари республикамизнинг барча вилоятларида ташкил этилади.
Талабгорлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, 2018-2019 ўқув йилидаги табелининг тасдиқланган нусхаси ҳамда таълим олаётган мактабидан белгиланган шаклдаги маълумотномани (мактаб директоридан олинади) тақдим этиши керак. Ҳужжатлар намуналари pm.xtv.uz сайтига жойлаштирилган. Шунингдек, ҳужжат намуналари мактабларда ҳам бор.
Ҳужжатлар қандай топширилади?
Ҳужжатларни икки хил усулда топшириш мумкин: онлайн ва офлайн. Ҳужжатлар онлайн усулда Президент мактабларининг расмий сайти орқали қабул қилинади. Бунинг учун ҳеч қаерга боришнинг ҳожати йўқ. Онлайн қабул 21 июнь куни соат 00:00да якунланади. Расмий сайт манзили: pm.xtv.uz
Интернетдан фойдаланиш имконияти йўқ ота-оналар ҳужжатларни офлайн усулда топширишлари мумкин. Бунинг учун Тошкент, Наманган, Нукус ва Хивадаги қабул марказларига боришлари керак. Қабул марказлари манзили жадвалда кўрсатилган. Ҳужжатларни қабул қилиш жараёни 22 июнь куни соат 17:00 да якунланади. 17:00 дан бошлаб ҳужжатлар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш
Ота-она талаб этилган ҳужжатларни қабул марказларига олиб келиб топширгач ёки pm.xtv.uz расмий веб-сайти орқали юборгач, қабул марказлари ходимлари ҳужжатларни кўриб чиқишади. Ота-она оператор ёрдамида маълумотларни электрон базага киритади. Ота-оналар киритилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқловчи оферта шартномасини имзолайдилар.
Хабарномани қабул қилиш
Талабгор аризаси қабул қилингани тўғрисида тасдиқловчи СМС хабарномага эга бўлади. Талабгор pm.xtv.uz веб-сайтидаги шахсий кабинет орқали ариза ҳолати ва янгиликлардан хабардор бўлиб бориши керак.
Президент мактабига қабул жараёни ҳақида маълумот олиш учун телефон: +998712077222
Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар орқали ҳам янгиликларни мунтазам кузатиб боришингиз мумкин:
Telegram: https://t.me/prezident_maktablar
Facebook: https://facebook.com/prezident.maktablar
Instagram: https://instagram.com/prezident_maktablar
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter