Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Бугун уларнинг уйида бўлдик» – Комил Алламжонов хайрия ифторлари ҳақида

 «Бугун уларнинг уйида бўлдик» – Комил Алламжонов хайрия ифторлари ҳақида

Бизнинг Фонд Milliy TV билан ҳамкорликда Рамазон ойи муносабати билан «Рамазон дийдор» лойиҳасини ишга туширмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида хайрия ифторлари ташкил этилади, деб ёзади Комил Алламжонов.

«Бугунги ифтор «Ўзбекистон» нашриёти ходимлари яшайдиган 17Б-сонли уй аҳолиси учун ўтказилди.

Бу одамлар билан менинг жуда кўп қувончли онларим боғланган.

2019 йилда AОКAга раҳбарликка тайинланганимизда, Президент томонидан қўйилган аҳоли турмуш даражасини ошириш вазифаси доирасида 50та хонадони йиллар давомида фаолият юритиб келаётган, уйга муҳтож ходимларимиз номига бепул ўтказиб берган эдик.

Бугун уларнинг уйларида бўлдик, самимий, содда ва меҳнаткаш одамларимизни кўриб, одам янада хурсанд бўлди.

Аллоҳ доим омадингизни берсин, ҳурматли меҳнаткаш қадрдонларим. Доим соғ бўлинг!» – қайд этади Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг