Бугун ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатидаги жангларини бошлайди
Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда .
Ушбу кун доирасида саралаш баҳслари ўтказилиб, унда 3 нафар вакилимиз Шунқор Абдурасулов, Бобо-Усмон Ботуров ва Ёдгорой Мирзаева рингга кўтарилади. Уларнинг рақиблари:
Эркаклар:
– 64 кг: Шунқор Абдурасулов – К. Ал-Эзире (Ироқ) (13:45)
– 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров – Б.Ганбатар (Мўғулистон) (16:15)
Аёллар:
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Кришми (Шри-Ланка) (17:30)
Беллашувлар бошланиши Тошкент вақти билан тахминан олинган бўлиб, ундан аввалги баҳслар тез якунланишига қараб ўзгариши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter