Бугун жазирама кучаяди

Бугун 4 июлда Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорат қийматлари 38-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-44° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво харорати 39-41° гача исийди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради,кунин иккинчи яримида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-34° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter