Бугун ҳам Тошкентнинг айрим ҳудудлари электр таъминотидан узилди
Бугун, 6 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ҳамда Яшнобод туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 18:00га қадар вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
Бектемир тумани «Ийкота» МФЙнинг Ораста, Тараққиёт, Мевазор, Фазилат, Муборак ҳамда Зартупроқ кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
Учтепа тумани «Катта қани» МФЙнинг Н.Саидов ҳамда О.Зойитов тор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
Яшнобод туманининг: Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида;
Мирзо Улуғбек тумани Мўминова ҳамда Сайрам кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
Яккасарой туманининг Кичик Бешёғоч, Андижон ҳамда Шамси Кулол кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.
Маълумот учун, кеча 5 июнь куни ҳам Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Чилонзор туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 09:00дан 18:00га қадар вақтинча ўчирилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter