Бугун аввалги рекорд қарийб икки каррасига янгиланди
Бугун юртимизда «COVID-19»дан соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди. Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 569 нафари соғайди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, 337 нафари Тошкент шаҳридаги 20 та шифохонада даволанаётган беморлардир. 75 нафари Тошкент вилоятида, 53 нафари Қашқадарёда, 32 нафари Андижонда, 22 нафари Наманганда ва яна 22 нафари Сирдарёда, 15 нафари Фарғонада, 13 нафари Жиззахда касалликдан фориғ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа шу йилнинг 25 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 359 нафар бемор тузалганди.
Шундай қилиб, юртимизда 11 674 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter