Бу йил 1-синфга қабул қандай бўлаяпти?

Шу кунларда болаларни мактабларнинг 1-синфига қабул қилиш жараёни давом этмоқда.
Қонунчиликка кўра, 1-синфга 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади (мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно).
Қабул ишлари июнь — август ойларида ташкил этилади.
Боланинг ота-онаси қуйидаги ҳужжатларни топширади:
- ариза;
- ота-онанинг паспорти нусхаси;
- боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
- боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
- боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.
Жорий йилда мактабларнинг 1-синфига ўқувчилар қабули 31 июлга қадар мактаб бириктирилган микроҳудуд доирасида амалга оширилди.
Микроҳудуд доирасидан ташқарида эса жорий йилнинг 25 августига қадар қабул амалга оширилади.
Пандемия шароитида 1-синфга қабул жараёнида инсонларнинг бир жойда тўпланиб қолиши ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида навбатга ёзилиш жараёнини онлайн тарзда www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали амалга ошириш имконияти яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter