Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу Германия тарихида кузатилмаган

Бу Германия тарихида кузатилмаган

Фото: «AFP 2021 / Christof Stache»

Якшанба куни сайлов участкалари Германияда бўлиб ўтган парламент сайловларида овоз бериш учун очилди.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 8:00да (Тошкент вақти билан 11:00) очилди. Exit poll натижалари сайлов участкалари соат 18:00да (Тошкент вақти билан 21:00) ёпилганидан кўп ўтмай пайдо бўлади.

Коронавирус пандемияси белгиланган тартибга тузатишлар киритди — бу сафар шахсий гувоҳномадан ташқари, овоз беришни истаганлар ёнида тиббий ниқоб бўлиши керак.

Сайлов натижаларига кўра бундестагда янги Германия ҳукумати тузилади. Унга янги канцлер бошчилик қилади. Маълумки, Aнгела Меркель янги муддатга даъво қилмаяпти.

Оммавий ижтимоий сўровлар социал-демократлар ғалаба қилишини айтмоқда, лекин ҳеч бир партия ҳатто 30% ҳам тўплай олмайди: бу ГФР тарихида кузатилмаган. Шу билан бирга, тахминларга кўра, бундестагда олти партия вакили иштирок этади.

Аввалроқ Германияда Ангела Меркель портрети акс этган олтин тангалар чиқарилгани тўғрисида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг