Деразадан тушиб кетган сайёҳ яна бир инсоннинг бошига етди
Испанияда меҳмонхонанинг еттинчи қаватидан йиқилган британиялик сайёҳ маҳаллий фуқаронинг устига келиб тушган. Воқеа оқибатида иккала эркак ҳам ҳаётдан кўз юмишган, дея хабар берди «Daily Mail» газетаси.
Нашрнинг ёзишича, бахтсиз ҳодиса шанба куни оқшом Марбель курортида жойлашган беш юлдузли «Melia Don Pepe» меҳмонхонасида юз берган.
Оиласи билан саёҳат қилаётган 50 ёшли британиялик номаълум сабабларга кўра хонасининг деразасидан тушиб кетган. Натижада сайёҳ ўша пайтда меҳмонхона деразалари остидаги айвончада бўлган 43 ёшли эркакнинг устига келиб тушган. Дам олишга келган иккала эркак ҳам вафот этган.
Айни вақтда полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter