Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британиялик стюардесса боланинг устига қайноқ чой тўкиб юборди

Британиялик стюардесса боланинг устига қайноқ чой тўкиб юборди

Фото: «АИФ»

Британиянинг «Jet2» авиакомпаниясига қарашли самолёт бортида содир бўлган нохуш ҳодиса оқибатида етти ёшли қизчанинг қорни, оёқлари ва товонлари куйиб қолди, деб хабар берди «The Sun».

Нашрнинг маълум қилишича, стюардесса жабрланувчининг онасига чой узатаётганда зич ёпилмаган стакан тўнкарилиб кетади ва қайноқ сув қизчанинг устига тўкилади.

Буям етмагандай, авиалайнер салонида тиббиёт ходимлари топилмагани учун экипаж тегишли ёрдам кўрсатолмайди. Қизнинг ота-онаси судга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Таъкидланишича, самолёт Британиянинг Бирмингем шаҳридан Туркияга парвоз қилаётган бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг