Британияда жасадлар етишмаслигидан шикоят қилинди
Буюк Британияда тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш учун жасадлар етишмаяпти. Бу ҳақда Брайтон ва Сассекс тиббиёт мактабининг анатомия кафедраси мудири, профессор Клер Смит маълум қилди, деб ёзади The Times.
Профессорнинг сўзларига кўра, 2023 йилда Брайтон ва Сассекс тиббиёт мактаби 37 донорнинг жасадларидан фойдаланган ҳолда 650 га яқин жарроҳни тайёрлаган бўлса, жорий ўқув йилида 25 та танадан таълим учун фойдаланилган, аммо бу етарли эмас.
«Бизда тананинг маълум соҳаларида тадқиқотлар ўтказиш учун донорлар етишмаяпти», дейди Смит.
Унинг сўзларига кўра, илгари шифокорлар Лондон Анатомия идорасидан ёки Ноттингем омборидан жасадларни ололмаганларида, улар инсон аъзолари савдоси соҳасидаги қонунчилик ва тартибга солиш унчалик қаттиқ бўлмаган Қўшма Штатларга мурожаат қилишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter