Британия ва Туркия — коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича етакчиларга айланди
Буюк Британия — COVID-19 билан касалланишлар бўйича дунёда етакчи мамлакат, Қўшма Қиролликда 2 октябрь куни 30 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди, деб хабар берди «Worldometers».
2 октябрь куни дунё бўйича 303 мингта касалланиш ҳолати қайд этилди.
Худди шу санада Туркияда 27 мингдан ортиқ, АҚШда 26 мингдан зиёд касалланиш ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, Россия ва Ҳиндистон ҳам коронавирус тарқалиши бўйича етакчи бешликда.
Коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари энг юқори мамлакатлар — Россия ва Мексика.
«Worldometers»дан олинган энг сўнгги маълумотга кўра, коронавирус пандемияси даврида жами 235 736 138 киши касалланган, шундан 212 616 434 нафари соғайган, вафот этганлар — 4 816 283 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter