Британия разведкаси: Россия мобилизациядан қочиб, урушга муҳожирларни жалб қилмоқда
![Британия разведкаси: Россия мобилизациядан қочиб, урушга муҳожирларни жалб қилмоқда](https://static.xabaruz.com/crop/2/8/720_460_95_2805523907.png)
Британия разведкасининг якшанба кунги кундалик ҳисоботи Россия расмийларининг қўшни давлат фуқароларини урушда қатнашиш учун ёллашга уринишига бағишланди.
Ҳисоботда ёзилишича, Россияда камида 6 миллион Марказий Осиёдан келган муҳожирлар истиқомат қилади. Кремль уларни потенциал ёлланма аскарлар деб ҳисоблайди.
Агентлик муҳожирларни Россия армиясида хизмат қилишга мажбурлаш уринишлари ҳақидаги сўнгги хабарларга, шунингдек, Арманистон ва Қозоғистон фуқароларига қаратилган Россия Федерациясида катта тўловлар билан шартнома хизмати бўйича илгари ўтказилган реклама кампаниясига эътибор қаратган.
Британиялик таҳлилчиларининг фикрича, Россия ҳукуматининг бундай кампанияларидан мақсади – 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайлови олдидан сафарбарликка йўл қўймасликдир.
Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.
Шу боис куни кеча Ўзбекистрн Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбек муҳожирларни огоҳлантирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter