Британия, Франция ва Канада Исроилни санкциялар қўллаш билан огоҳлантирди

Буюк Британия, Франция ва Канада Исроилга Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмас экан, унга нисбатан санкциялар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди.
Улар Исроилнинг гуманитар ёрдам киришини чеклаётганини танқид қилиб, ушбу чекловлар бекор қилинмаса ва ҳужумлар тўхтатилмаса, кескин чоралар кўрилишини билдиришди.
«Биз зарур бўлса, санкциялар каби кейинги чораларни иккиланмасдан қабул қиламиз», — дейилади уч давлатнинг қўшма баёнотида.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху эса, Ғазодаги амалиётлар тўхтамаслигини айтди. Унга кўра, Исроил ўзини «адолатли» йўл билан ҳимоя қилмоқда ва тўлиқ ғалабага эришмагунча ҳаракатлар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter