Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Брежневнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси кимошди савдосига қўйилади

Брежневнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси кимошди савдосига қўйилади

Фото: «Литфонд»

Москвада 14 ноябрь куни бўлиб ўтадиган кимошди савдосига ғайриоддий лот — КПСС МҚ биринчи секретари Леонид Ильич Брежневга 1976 йилнинг 10 декабрида берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси қўйилмоқда. Бу ҳақда «Литфонд» аукционлар уйи матбуот хизмати хабар берди. Лотнинг бошланғич баҳоси 1,35 – 1,5 миллион рубль этиб белгиланган.

«ААК № 000077 ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ажойиб ҳолатда. Унинг эгасига барча турдаги транспорт воситаларини бошқаришга рухсат этилган», — дейилади ташкилотчиларнинг хабарида.

Фото: «Литфонд»

Кимошдига, шунингдек, собиқ иттифоқни 18 йил бошқарган Брежневнинг огоҳлантиришлар талони ҳам қўйилмоқда — биттаям тешилмаган... Ҳар икки ҳужжат ҳам ламинацияланган.

Аукционлар уйининг аниқлик киритишича, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантиришлар талони Брежневнинг 70 йиллиги куни — 1976 йилнинг 10 декабрида берилган.

Ҳужжатларни аукционга қўйган кишининг маълумотига кўра, бу ИИВ министри Николай Шелоковнинг Брежневга «ҳазил совғаси» эди. Ҳужжатлар Брежневнинг дачасида сақлаб келинган, 1991 йили Гавриил Попович Москва мэри бўлганидан сўнг дачадан фойдаланиш унга ўтган ва у ерда сақланаётган барча нарсалар ва ҳужжатлар бозор мулкига айланган, дейилади «Литфонд» аукционлар уйи матбуот хизмати берган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг