Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилиялик яна бир машҳур футболчи узоқ муддатга қамалади

Бразилиялик яна бир машҳур футболчи узоқ муддатга қамалади

Робиньо 2013 йилда Италияда бир қизни зўрлаганликда айбланган, бироқ Бразилия футболчини экстрадиция қилмаган. Энди Бразилия суди унинг жазони ўз ватанида ўташига қарор қилди.

Бразилия терма жамоаси, «Реал» ва «Манчестер Сити» клубларининг собиқ ҳужумчиси, Робиньо номи билан танилган Робсон де Соуса Италияда зўрлашда айбланиб, тўққиз йиллик қамоқ жазосини ўз ватанида ўташи керак. Бундай қарор Бразилия суди томонидан қабул қилинди, деб ёзади AFP.

2017 йилда Робиньо 2013 йилда Миландаги тунги клубда ўзининг туғилган кунини нишонлаётган 23 ёшли албаниялик аёлни зўрлаганликда айбдор деб топилди.

2020 йилда футболчи Милан апелляция судида ютқазди, 2022 йилда эса Италия Олий суди ҳукмни ўз кучида қолдирди, шундан сўнг бразилияликни ҳибсга олишга халқаро ордер берилди. Бироқ Бразилия ўз фуқароларини экстрадиция қилмагани учун Италия футболчини ўз ватанида қамоққа олишни сўради.

Робиньонинг адвокати суд қарори устидан шикоят қилишини айтди, футболчининг ўзи эса судни ўтказиб юборди.

Ҳукм чиқарилишидан бир неча кун олдин Робиньо маҳаллий телеканалга аёл билан келишув асосида бирга бўлганини айтди ва Италия асудини ирқчиликда айблади.

Робиньо 40 ёшда. 2003 йилдан 2017 йилгача у Бразилия терма жамоаси сафида 100та ўйин ўтказган ва икки марта Конфедерациялар кубоги ҳамда Америка кубогини ютган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Барселонада Бразилия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси Дани Алвес тунги клубда қизни зўрлагани учун тўрт ярим йилга қамалган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг