Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилиядаги турмада маҳбуслар 7 нафар посбонни гаровга олишди

Бразилиядаги турмада маҳбуслар 7 нафар посбонни гаровга олишди

Фото: «РИА Новости»

Бразилия шимоли-ғарбидаги Манаус шаҳар қамоқхонасида маҳбуслар етти нафар соқчини гаровга олишди. Исён сабаби ҳозирча номаълум, дея хабар берди «Рейтер» агентлиги турма вакилларига таяниб.

Хабарларга кўра, гап Пуракекуара турмаси ҳақида бормоқда. Агентликнинг маълум қилишича, исённинг аниқ сабаби айтилмаган, бироқ, маҳаллий телеканалнинг хабар беришича, маҳбуслар турмада электр токининг йўқлиги ва жазирамадан шикоят қилаётган бўлиши мумкин.

Маҳбуслар матбуот ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар иштирок этишини талаб қилмоқда. Айни вақтда исён қурбонлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ҳодиса жойига полиция гуруҳлари юборилган, гаровдагиларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Агентликнинг хабарига кўра, Бразилия қамоқхоналарида маҳбуслар тез-тез исён кўтариб туришади. 2017 йил январда мамлакат шимоли ва шимоли-шарқидаги турмаларда жиноий тўдалар тўқнашуви пайтида қарийб 150 нафар маҳбус ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг