Бразилияда ота ўз ўғлининг даволаниши учун эҳсон қилинган пулларни айш-ишратга сарфлаб, унинг ўлимига сабаб бўлди
Бразилияда икки ёшли Мигель Алвес орқа мия мушак атрофиясидан вафот этди. Чунки отаси унинг даволаниши учун эҳсон қилинган пулларнинг бир қисмини ўғрилаб, ўйин-кулгуга сарфлаб юборади, деб ёзади «Рамблер».
Отаси Матеус Алвес ва онаси Карин Родригес 2018 йилда фарзандига даҳшатли ташхис қўйилгандан бери уни даволаш учун пул йиғишаётганди. Беморга зарур препаратнинг ҳар бир дозаси 90,5 минг доллар бўлиб, у касаллик ривожланишининг олдини олишга ёрдам берарди. Боланинг ота-онаси деярли бир йил давомида ижтимоий тармоқлар орқали 248 минг доллар тўплашади. Улар пулни тўртта ҳисоб рақамга ўтказишди. Ҳар бири уларнинг ярмини бошқарадиган бўлди. Жорий йил май ойида оила раҳбари ишлашга кетаётганини маълум қилади. Ўшандан бери бир-икки марта оиласидан хабар олади. Бир куни оила бекаси ҳисоб рақамдан ҳамда ўғлининг эҳсонларидан кўп пул олинганини пайқаб қолади. Аёл кўнглини шубҳа-гумон эгаллайди ва июлда у полицияга мурожаат қилади.
Болакайнинг 37 ёшли отаси Матеус Энрике Леруа Алвес ҳашаматли меҳмонхонада ҳибсга олинади. Икки ой ичида у қарийб 150 минг долларни кўкка совуриб юборади. Алвес бу пулларни қимматбаҳо кийим-кечаклар, соатлар, ичкилик ва гиёҳванд моддаларга ҳамда фоҳишаларга сарфлайди. Қўлга тушгач Матеус полицияга товламачилар қурбони бўлганини баҳона қилади.
Болакай давлатдан имтиёз бўйича препарат дозасини олиш учун августгача кутишига тўғри келади. Афсуски, гўдак 17 октябрь куни ўз уйида ҳаётдан кўз юмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter