Бразилияда коронавирус билан касалланишлар сони пасаймоқда
Кеча Бразилияда 15 454 кишида коронавирус аниқланди, шунга қарамай, мамлакатда эпидемия авжидан тушаётганини кузатиш мумкин.
Статистикага кўра, мамлакатда эпидемия авжига чиққан паллада кунига 65-70 минглаб беморлар қайд этилаётганди. Охирги кунларда кўрсаткич ўртача 15-16 мингни ташкил этмоқда. Пандемиянинг энг юқори чўққисида ўлим ҳолатлари суткасига 1,5 мингтагача етганди, ҳозир уч баравар камайган.
Шунинг учун ҳам жаҳон коронавирус ўчоқлари антирейтингида Ҳиндистон Бразилиядан ўтиб кетди. Глобал пандемия маркази — АҚШда эса коронавирусни юқтирганлар сони 7 миллиондан ошди.
«Worldometer» маълумотига кўра, Бразилияда ковидга чалинганлар жами сони 4 560 083 нафар, шундан 137 350 нафари вафот этган, соғайганлар сони — 3 887 199 нафар (85 фоиз).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter