Бразилия президенти «инсониятга қарши жиноятлари» сабаб судга берилди
Бразилия маҳаллий аҳолиси раҳбарлари Президент Жаир Болсонаруни инсониятга қарши жиноятларда айблаб, Халқаро жиноят суди (ICC)га даъво аризаси беришган. Бу ҳақда France 24 телеканали хабар берган.
Каяпо раҳбари Раони Метуктире ва паитер-суруи қабиласи раҳбари Алмир Нараямога Суруи 22 январь куни судга мурожаат қилишган.
Қабила раҳбарлари Болсонаро давлат раҳбари этиб сайланганидан буён Амазония ўрмонларини йўқ қилиш кескин ўсганлигини ва маҳаллий лидерларни ўлдириш сони авжига чиққанлигини ва сўнгги 11 йил ичида рекордларни янгилаганлигини таъкидладилар.
Бундан ташқари, улар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари кучсизлигини ва таҳдидларга дуч келаётганини айтиб ўтганлар.
Метуктире ва Суруи мажбурий кўчириш ва таъқиблар «инсониятга қарши жиноятлар» эканлигини таъкидладилар.
Болсонару ҳукумати бундан олдин Амазония минтақасида фойдали қазилмаларни, газ ва нефтни тижорат усулида қазиб олиш ва катта миқдордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига чекловларни юмшатиш бўйича қонунларни таклиф қилган.
Guardian иқлим обсерваторияси нодавлат ташкилоти ҳисоботига таяниб, Болсонару иш бошлагандан бери, тропик ўрмонларнинг муҳим қисмлари йўқ қилинганлиги ва анъанавий жамоаларга таҳдид солаётганига аниқлик киритган. Икки йил ичида ўрмонларни кесиш деярли 50 фоизга ортиб, 2008 йилдан буён энг юқори даражага этган. 2019 йилда маҳаллий ерларга кириб келиш 135 фоизга ошиб, ер можаролари натижасида камида 18 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter