Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилия — Испания тўқнашувида Олимпия чемпиони аниқланди

Бразилия — Испания тўқнашувида Олимпия чемпиони аниқланди

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпиадада футбол мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Бразилия ва Испания олимпия терма жамоалари баҳс олиб боришди.

Кескин кураш остида ўтган учрашувнинг биринчи таймига қўшиб берилган дақиқаларда Бразилия футболчиси ҳисобни очди.

Иккинчи таймда испанлар жавоб қайтарди. Асосий вақтда бошқа гол киритилмади.

Қўшимча таймларнинг иккинчисида Малком Бразилияга чемпионлик келтирган гол муаллифи бўлди.

Бразилия U-23 – Испания U-23 2:1

Голлар: 1:0 – 45 Матеус Кунья, 1:1 – 61 Ойарсабаль, 2:1 – 108 Малком.

Бразилия U-23 – Сантос, Арана, Нино, Диего Карлос, Дани Алвес, Бруно Гимараэс, Дуглас Луис, Антони (Габриэл Менино, 112), Матеус Кунья (Малком, 90), Ришарлисон, Клаудиньо (Рейньер, 105).

Испания U-23 – Унаи Симон, Пау Торрес, Эрик Гарсия, Хиль (Вальехо, 90), Педри, Мерино (Солер, 46), Ойарсабаль (Рафа Мир, 104), Ольмо, Асенсио (Хиль, 46), Субименди (Монкайола, 112), Кукурелья (Миранда, 90).

Огоҳлантириш: Арана (20), Эрик Гарсия (27), Ришарлисон (31), Матеус Кунья (65), Дуглас Луис (89), Хиль (105).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг