Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бойлар ҳам йиғлайди» сериали қаҳрамони актёрлик фаолиятига нуқта қўйди

«Бойлар ҳам йиғлайди» сериали қаҳрамони актёрлик фаолиятига нуқта қўйди

Фото: «Qq.ru.net»

Мексика сериалларидаги роллари орқали дунёга танилган Вероника Кастро актёрлик фаолиятини тугатишга қарор қилди. Айниқса, «Бойлар ҳам йиғлайди» (1979 й.) ва «Ёввойи атиргул» (1987 й.) сериаллари орқали бизнинг мухлисларга ҳам яхши таниш.

Актриса ўз мухлислари, яқинлари ва ҳамкасбларига ҳамкорлик ҳамда доим қўллаб турганлари учун миннатдорлик билдирди. 66 ёшли актриса кинодан кетаётганини узоқ йиллик фаолиятдан сўнг ниҳоя дам олишга қарор қилгани билан изоҳлади.

«Мен ўзим учун энг суюкли нарса билан хайрлашяпман. Унга 53 йил умримни ва меҳримни бердим, ҳаммаси учун раҳмат!»,деб ёзди Кастро «Instagram»даги саҳифасида.

Аммо, шу билан бирга, Кастро ўзига нисбатан кўп йиллардан бери давом этаётган «агрессия ва киноя»лардан тўйиб кетганини ҳам таъкидлаган. Ва охири у кинодан чекинишга қарор қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг