Бўстонлиқда сувга қулаган скутернинг эгаси қидирилмоқда
Бўстонлиқ туманининг Сижжак қишлоғида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бўстонлиқ туман ИИБга 3 июнь куни етиб келган хабарга кўра, шу туманда яшовчи, 1997 йили туғилган М.Турдибоев бошқараётган «Ямаха» русумли скутер сувга тушиб кетган.
Воқеа 2018 йил 2 июнь куни соат 15:50 лар атрофида «Пирамида» оромгоҳи йўналишида содир бўлган — маълумотларга қараганда, Сижжак қишлоғи, Шайбон кўчасининг пастки томонидан оқиб ўтувчи сой соҳилидан оромгоҳ томон кетаётган М.Турдибоев скутер бошқарувини йўқотади ва сувга қулайди. У сувдан қайтиб чиқмаган.
Ҳозирда М.Турдибоевни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Терговга қадар текширувни туман ИИБ олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter