Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда Миллий гвардия боғи яратилмоқда

Бўстонлиқда Миллий гвардия боғи яратилмоқда

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Миллий гвардия боғи яратилмоқда. Бу ҳақда идора матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда сўз боради.

Қайд этилишича, боғ «Яшил макон» лойиҳаси доирасида барпо этилмоқда. Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев 15 ноябрь куни боғни яратиш учун кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишган.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Расмий хабарда боғ қанча майдонда барпо этилиши, унда неча туп дарахт бўлиши ҳақида маълумот келтирилмаган. Бироқ хабарга илова қилинган суратлардан боғни барпо этишга тайёргарлик ишлари қизғин бораётганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Бўстонлиқда «Ёшлар ва спортчилар боғи»га асос солинган, биринчи йилдаёқ боғга 2,5 мингта кўчат экилганди.

Аввалроқ «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Нурафшон шаҳрида Журналистлар боғи ташкил этилгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг