Бўстонлиқ тоғликларида қор манзараси (фото)
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани баланд тоғликларида қор манзараси акс этган тасвирлар тарқалди.
28-29 октябр кунлари нам ҳаво массаларининг Тошкент вилотига кириб келиши ортидан, Бўстонлиқ тумани тоғли ҳудудларида яхшигина ёғингарчилик кузатилган.
Ўзгидрометнинг Амирсой тоғли дам олиш масканларига яқинроқ «Қайнарсой» метеорологик кузатув станциясида 28-29 октябр кунлари умумий 22 мм миқдорда кўп ёғингарчилик(асосан қор) кузатилган. Табиийки, бу миқдор тоғларда қалин қор қопламини ҳосил қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter